Суд журналист Эван Гершковични ҳибсда қолдирди
Москва шаҳар суди Гершковичнинг ҳибсга олиш муддатини узайтириш ҳақидаги Лефортово туман суди қарори устидан шикоятини рад этди.
Москва шаҳар суди америкалик журналист Эван Гершковични ҳибсга олиш муддатини узайтириш ҳақидаги Лефортово туман суди қарори устидан берилган апелляцияни рад этди. У 30 мартга қадар ҳибсда сақланди. Бу ҳақда 20 феврал, сешанба куни Москва судлари матбуот хизмати хабар берди.
Эван Гершкович иши
The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович 2023 йилнинг 29 мартида Екатеринбургда қўлга олинган ва кейинчалик жосусликда айбланган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, журналист «Америка томонининг кўрсатмаларига биноан Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналаридан бири фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган». Гершковичнинг ўзи ҳам, нашр ҳам айбловларни рад этади. Оқ уй уларни «бемаъни» деб атади.
Гершкович Вадим Красиковга алмашишга тайёр
Яқинда Россия президенти Владимир Путин билан интервюда америкалик журналист Такер Карлсон унга Гершковични «яхши ният белгиси сифатида» озод қилишни таклиф этди, шунда Карлсон уни Қўшма Штатларга олиб кетиши мумкин бўларди. Бунга жавобан Путиннинг айтишича, Россия шунчалик кўп хайрихоҳлик кўрсатганки, у «барча лимитни тугатганга ўхшайди». Шунга қарамай, Путин Гершковични алмашиш вариантини рад этмади.
The Wall Street Journal 2023 йил сентябрида Путин Россия махсус хизматлари ходими экани айтилаётган Вадим Красиковни озод қилишга шахсан буйруқ берганини ёзган эди. Красиков Германияда чечен бўлгинчиларининг собиқ дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилини ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. WSJ маълумотларига кўра, Красиковнинг исми Россияда жосусликда айбланиб судланган АҚШ фуқаролари Пол Уилан ва журналист Эван Гершковични алмашиш бўйича музокаралар чоғида тилга олинган.
Мавзуга оид
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
10:57 / 26.11.2024
Крокус теракти: гумондорларни қамоқда сақлаш муддати яна узайтирилди, лекин буюртмачи ҳамон аниқ эмас
11:47 / 13.11.2024