Ўзбекистон | 16:00 / 23.02.2024
4952
1 дақиқада ўқилади

Бухородаги иккита МЧЖ солиқ тўламагани сабабли уларга тегишли иссиқхона онлайн аукционга чиқарилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида 4,5 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 26,9 млрд сўм амалда ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 33,5 млрд сўмлик 421 та мол-мулк хатловга олиниб, шундан 10,8 млрд сўмлик 23 та мол-мулк савдога чиқарилган.

Мисол учун, «Фирдавс Ислом Сабзавот» ҳамда «Санобар Самад Сабрина» МЧЖлар давлат олдидаги 250 млн сўм солиқ қарзларини тўламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, уларга тегишли иссиқхона хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мавзуга оид