Жамият | 07:16 / 26.02.2024
18709
1 дақиқада ўқилади
Қалбаки авторақам билан 64 марта қоида бузган ҳайдовчи аниқланди
У радарлардан қочиш учун водийдан Амирсойга боришда қалбаки рақамдан фойдаланган.
Йўл ҳаракати хизмати ходимлари Бўстонлиқ тумани Амирсой чорраҳасида “Жентра” автомобилини тўхтатиб, юкхонасини текширган.
Ҳайдовчи тўхтатилганда машина юкхонасидан қалбаки рақам топилган. У радарлардан қочиш учун водийдан Амирсойга боришда қалбаки рақамдан фойдаланган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди, ҳайдовчи Бўстонлиқ тумани ИИБга терговга қадар текширув учун топширилган.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
10:06 / 24.11.2024
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
18:44 / 12.11.2024