Ўзбекистон | 15:40 / 27.02.2024
4071
2 дақиқада ўқилади
Озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясининг асосий йўналишлари тасдиқланди
Президентнинг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан кейинги беш йилда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини 2 бараварга ошириш мақсади қўйилди.
Президент фармони билан Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.
Унинг асосий йўналишлари қуйидагилар:
- озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш;
- эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган механизмлар орқали стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашё захираларини яратиш;
- озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш жараёнида табиий ва техноген офатлар, глобал сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, пандемия, ҳарбий амалиёт ва бошқа ҳодисаларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш, шунингдек, хабардор қилиш ва мониторинг платформасини яратиш ва бошқалар.
Мавзуга оид
16:10 / 21.12.2024
Лондонда Ўзбекистон транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
20:23 / 10.12.2024
Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин
11:31 / 18.11.2024