Ўзбекистон ва Қатар жорий йилда ташрифларни ташкил этиш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Ашраф Хўжаев Қатар ташқи ишлар вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
«Дунё» хабарига кўра, давлат вазири элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Турли даражадаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, жумладан, жорий йилда ташриф ва тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистоннинг янги элчиси шу йил 11 феврал куни Доҳага ташриф буюрди. Тайинловга қадар у ТИВнинг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги қароргоҳи Доҳада бўлган биринчи элчисидир.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024
Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
19:01 / 19.11.2024