Ўзбекистон | 17:00 / 29.02.2024
26271
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда янги Kia Sorento’нинг сотувлари бошланди

2024 йилнинг 27 феврал куни Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global  компаниялар гуруҳи янги ўрта ўлчамли Kia Sorento кроссоверининг Ўзбекистон бозорида сотувлари бошлангани ҳақида эълон қилди.

Фото: Kia

Янги Kia Sorento Ўзбекистонда тўлиқ приводли тизимига эга тўрт комплектацияларда таклиф этилади. Автомобилнинг нархи версияга қараб 586 900 000 дан 724 900 000 сўмгача оралиқда фарқланади.

Янги дизайн, илғор технологиялар ва кенгайтирилган хавфсизлик функциялари Kia Sorento моделини янада рақобатбардош ва жозибадорга айлантиради. У шаҳар ичра юришга ҳам, катта оила ёки компания билан табиат қўйнига саёҳатлар учун ҳам мос келади.

Kia’нинг сўнгги моделларининг дизайни “Қарама-қаршиликлар уйғунлиги” концепциясига мувофиқ бўлиб, автомобилларнинг жиҳозланиши уларнинг ҳашами ва юқори технологиклигини таъкидлаш учун мўлжалланган. Ҳимояловчи қопламага эга олд бампер автомобилнинг йўлтанламас имкониятларини таъкидлайди, орқа бампер ҳам янгиланган бўлиб, янги қоплама панелга эга бўлди. “Юлдузлар харитаси” стилидаги орқа чироқлар ҳам янгиланган дизайнга мос. Комплектациясига кўра, янги дизайнда ишланган 18 ва 19 дюймли ғилдирак дисклари таклиф этилади.

Экстерьердаги янгиланишлар туфайли Sorento’нинг габарит узунлиги 5 мм га ошди ва ҳозирда 4 815 мм га тенг. Габарит кенглиги ва баландлиги ўзгаришларсиз қолди – яъни 1900 ва 1695 мм. Автомобилнинг ғилдирак базаси - 2815 мм, йўл сатҳдан баландлиги 176 мм га тенг.

12 дюймли дисплей ва қайрилган экранли янги интеръер юқори технологиялик стилини яратади ва салоннинг майдонини кенгайтиради. Марказий консол энди бир тугмани босиш орқали мультимедия ва микроиқлимни бошқариш имкониятига эга. Шамоллатиш тизимининг диффузерлари, шунингдек, салоннинг кенглиги визуал эффектини янада ошириш учун мўлжалланга.

Ўриндиқлар янада қулайроқ бўлди. Энди бош суягичларни созлаш имкониятлари кенгайди, ҳайдовчи ўриндиғининг ёстиқ ва суянчиғида ҳаво камераларига эга Ergo Motion функцияси пайдо бўлди. Ҳайдовчи ва олдинги йўловчи ўриндиқларида энди “Релаксация” функцияси мавжуд бўлиб, бу уларга тўхташ вақтида дам олиш учун ёнбош ҳолатига ўтиш имконини беради ва шу билан бирга оёқлар учун таянч платформаси ҳам қўшилди.

Автомобил эргономикаси ва бошқарув алгоритмлари такомиллаштирилган замонавий мультимедиа тизими билан жиҳозланган. Қурилмалар панели, марказий дисплей ва микроиқлим бошқаруви дисплейи графикаси Kia’нинг янги интерфейс услубини акс эттиради.

Sorento Smartstream бензинли двигателлар қаторини сақлаб қолди. Ўзбекистонда у тўрт цилиндрли 2,5 литрли двигател (180 от кучи, 232 N•m) ва 3,5 литрли бензинли V6 (272 от кучи, 331 N•m) двигатели, тақсимланувчи ёнилғи пуркалиши, 6 ёки 8- поғонали автоматик трансмиссия билан таклиф этилади.

Sorento’нинг энг яхши тизимларидан бири - Terrain Mode - ўзгаришсиз қолди. У тўртинчи авлод тўлиқ приводли Sorento’лар учун турли хил паст уланишли юзаларда йўлсизликдаги энг юқори потенциални таъминлайди. Ҳайдовчи Mud (лой), Snow (қор) ва Sand (қум) режимларини танлаши мумкин бўлиб, режимлар двигателнинг айлантирувчи моментининг характеристикасини, унинг ғилдираклар ўртасида тақсимланишини, стабилизациялаш тизими созламаларини ва узатмаларни алмаштирилиш алгоритмини автоматик равишда созлайди.

Янги Sorento’нинг подвескаси яхшиланиб, бу автомобилни янада қулайроқ қилиб, шовқин даражасини пасайтиради. Олд рамка остининг орқа қисмида маҳкамланиш гидравлик втулкалардан фойдаланилган, худди шундай ечим орқа кўндаланг балканинг маҳкамланишида ҳам қўлланилган. Рул бошқаруви S-MDPS схемаси, рулнинг охиридан охиригача айланмаларининг 13,72 ва 2,62 узатмали нисбатида амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ўлчамдаги кроссовер учун минимал бурилиш радиусини, атиги 5,78 м таъминлайди.

Янги Sorento замонавий ADAS хавфсизлик тизимлари тўпламини таклиф этади, жумладан тўсатдан секинлашув ҳақида огоҳлантириш ва автоматик тормозланиш орқали фронтал тўқнашувларнинг олдини оладиган FCA тизимини. Ушбу тизим чорраҳаларни кесиб ўтишда, чапга бурилишда ишлайди ва тўқнашув хавфини камайтиради. Янги Sorento SEA тизимига эга бўлиб, у орқадаги транспорт воситаларини аниқлаш ва автомобилдан чиқишни бошлаган йўловчиларни огоҳлантириш учун орқа ён радарлардан фойдаланади. Шунингдек, яқинлашиб келаётгани автомобил ўтиб кетмагунга қадар электрон болалар хавфсизлиги қулфини фаоллаштиради.

Автомобил билан кўринмас зона томонидан тўқнашувни олдини олиш бўйича автоматик ассистант (BCA) йўл бўлагини ўзгартириш пайтида тўқнашувларнинг олдини олишга ёрдам беради. Intellektual Kruiz назорати (SCC) масофа ва тезликни сақлайди, шу жумладан автоматик тўхташ ва ҳаракатни қайта бошлашни ишга туширади. Узоқ ёритилишни бошқариш ассистенти (HBA) ёруғликни атрофдаги шароитга қараб автоматик равишда созлайди.

Янги Sorento йўл бўлагида ҳаракатланиш бўйича ассистент (LFA) билан, парковкадан орт билан юриб чиқишда ёндан тўқнашувни олдини олиш ассистенти (RCCA) ва парковкадан орқа билан юриб чиқишда тўқнашувни олдини олиш ассистенти (PCA) билан жиҳозланган.

Янгиланган Kia Sorento’нинг батафсил тавсифлари ва хусусиятларини расмий дилерлик марказларидан ёки (+998) 55−500−83−33 телефон линияси ва компания сайтида орқали билиш мумкин.

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook
 

Мавзуга оид