Спорт | 20:36 / 02.03.2024
29500
2 дақиқада ўқилади

«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди

«Пахтакор» клуби Суперлига 1-тури доирасида 4 март куни Тошкентда «Сурхон»га қарши ўйнайди. Чемпионатдаги биринчи учрашув олдидан пойтахт клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев футболчилар билан учрашди.

«Пахтакор» футбол клуби раиси Жаҳонгир Абидович клубнинг Қибрайдаги қароргоҳига ташриф буюриб, футболчилар билан мавсум олдидан суҳбатлашган.

«Бугун «Пахтакор» янгиланди. Сизларни кўриб кўзим қувнаяпти. 5-6 нафарингизни инобатга олмаса, барчангиз ёшсиз. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлмайди. Футболчининг спортдаги ҳаёти қисқа. 2 йил қаттиқ меҳнат қилинг, пул сизни ўзи қувсин. Мен сизлар билан ҳали катта лойиҳаларга қўл ураман. Энди клубнинг асосий стратегияси ёшларни Европага шу ернинг ўзидан сотиш бўлади. Бу эса терма жамоамиз учун ҳам фойда. Ҳеч қачон майдонда ўзингизни хафа қилдирманг», - дея Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» мавсум олдидан бир қатор етакчилари билан хайрлашиб, жамоа ёшартирилди.

Мавзуга оид