Марғилонда ўқитувчи телефонини ўқувчига отиб, бошини ёрди
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида ўқитувчи телефонини ўқувчига отиб, бошини ёрди. Туман ИИБ терговга қадар текширувни бошлади.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабарига кўра, 5 март куни Марғилон шаҳридаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси ҳожатхонага чиқиб келиш учун ўқитувчидан рухсат сўраган, аммо ўқитувчи рухсат бермаган. Шундан сўнг, бола зарурат юзасидан синфдан чиққан ва бироздан кейин қайтиб келган. Ўқитувчи эса унинг рухсатсиз ҳаракатидан ва гаплашиб ўтиришидан жаҳли чиқиб, телефонини унга қарата отган. Оқибатда боланинг боши ёрилган.
Ўқувчига мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси уни шифохонага олиб борган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгани таъкидланмоқда.
Ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда. Ўқувчига судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мавзуга оид
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
16:16 / 15.12.2024
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна бир гуруҳ бола Ўзбекистонга қайтарилди
13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган
17:13 / 29.11.2024