Ўзбекистон | 09:25 / 07.03.2024
11459
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия органларига қўшимча ваколатлар берилиши режалаштирилмоқда

МГ органларига болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича мажбуриятни бажармаганликда, жамоат жойида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатга жалб қилганликда айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун зарур ваколатлар берилади.

Фото: Kun.uz

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2 мингта штат бирлигидан иборат ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.

  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-1-моддасига болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун Миллий гвардия органларига, шу жумладан Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ва бўлим бошлиқларига, туман (шаҳар)лар бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда ҳамда шу муносабат билан мазкур ваколатлар ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларидан чиқарилмоқда.

Қонун Миллий гвардия органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мавзуга оид