Жамият | 22:08 / 07.03.2024
15076
1 дақиқада ўқилади

«Муштум» журнали фаолиятини давом эттиришини эълон қилди 

Таҳририят келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилганини маълум қилди. 

«Муштум» журнали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда журнал таҳририяти хабар берди. 

Қайд қилинишича, келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилган. Бунда журнал ўқувчиларининг ҳиссаси ҳам борлиги таъкидланмоқда. 

«Журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз ва чин дилдан қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга ташаккур!», дейилади таҳририят хабарида. 

Аввалроқ, «Муштум» журнали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари иқтисодий қийинчиликлар туфайли фаолиятини тўхтатиши эълон қилинган эди. 

«Муштум» ҳажвия журналига 1923 йил феврал ойида Абдулла Қодирий томонидан асос солинган. Журнал таҳририяти ўтган йили 100 йиллигини нишонлади. 

Журнал ҳажвий ҳикоялар, фелйетонлар, танқидий мақолалар ва фотосуратлари билан ўқувчилар орасида ҳурмат қозонган. Таҳририятнинг таъкидлашича, журнал жамиятдаги иллатларга муштини кўрсатиб, улар устидан кулиши туфайли шундай номланган.

Мавзуга оид