Бахмут яқинида ҳимояланаётган украинлар ва Донецкда овоз бериш жараёни. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 746-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украинанинг Донецк областида россияликлар зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
- Россиянинг Курск областида Украина томонидан йўлланган зарба оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, унинг турмуш ўртоғи жароҳатланган.
- Уссурийскда Украинадаги уруш қатнашчисининг «иккинчи оёғини узиб олиш» билан таҳдид қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди.
- РФ қўшини Украина бўйлаб С-300 тизимларидан тўртта ракета йўллади. Шундан учтаси — Мирноград шаҳрига. Бу ерда тўққиз киши жароҳатланган, кўп қаватли турар жой биноси шикастланган.
- Москвада суд Полшадаги Россия элчисига лавлаги шарбати сепган украиналик аёлни сиртдан ҳибсга олди.
- Рим папаси ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга чақирди. Ватикан унинг сўзларига ойдинлик киритишига тўғри келди.
- Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони Николай Евменов истеъфога чиққани ҳақида хабар тарқалди.
Украин армиясининг Бахмут атрофидаги позицияси
Бахмут 2023 йил майида Россия қўшини томонидан эгаллаб олинганди, аммо РФ қуролли кучлари шундан кейин фронтнинг бу участкасида илгарилай олмади. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра Россия қўшини Бахмут атрофидаги Ивановске ва Богдановка қишлоқлари ҳудудида юриш қилишга уринмоқда, аммо украин ҳарбийлари ҳужумларни қайтармоқда.
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги стабилизация пункти
Стабилизация пункти — жанг майдонида яраланган украин ҳарбийлари олиб келинадиган илк нуқта. Бу ерда тиббиёт ходимлари ярадорларга кечиктириб бўлмайдиган биринчи ёрдамни кўрсатишади, шифохонада даволанишга юборишдан олдин уларнинг ҳолатини барқарорлаштириш чораларини амалга оширишади.
Аннексия қилинган ҳудудларда Россия президентлик сайловларида муддатдан олдин овоз бериш
15-17 март кунлари Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Владимир Путин ғолиб деб эълон қилинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо, «Медуза» хабарига кўра, Кремл ҳаддан ташқари юқори давоматга эришмоқчи — 70–80 фоиз атрофида. Россия марказий сайлов комиссияси Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида муддатидан илгари овоз бериш учун сайлов участкаларидан ташқари мобил пунктлар ҳам ташкил қилган. Украинага кенг кўламли босқинда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар «тўғридан тўғри жанговар топшириқларни бажариш ҳудудларида овоз беради», деб маълум қилган РФ мудофаа вазирлиги.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024