Жаҳон | 16:23 / 12.03.2024
10222
5 дақиқада ўқилади

Лвивда мактаб ўқувчилари ўқ отиш ва дрон учиришни ўрганмоқда, Лиман яқинида украин ҳарбийлари янги жангларга тайёрланмоқда

Украинадаги урушнинг 747-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • CNN Россия Ғарб Украина учун ишлаб чиқараётганидан уч баробар кўпроқ снаряд ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди.
  • Путин уруш бошланганидан буён учинчи марта мудофаа вазирининг ички таъминот бўйича ўринбосарини алмаштирди. Бу лавозимга генерал-лейтенант Андрей Булига тайинланган.
  • Украинада 2022 йил мартида қарийб бир ой мобайнида Черниҳив областининг Яҳидне қишлоғида мактаб ертўласида 360 дан ортиқ кишини гаровда ушлаб турган 15 нафар россиялик ҳарбийга сиртдан ҳукм ўқилди.
  • Россия дронлари Одесса ва Харкив областларига ҳужум қилди, жабрланганлар йўқ.
  • The New York Times хабарига кўра, Украина катта эҳтимол билан 2024 йил ёзигача ваъда қилинган 45 та F-16 қирувчи самолётларидан фақат 6 тасини қабул қилиб олади, қолган самолётлар йил охиригача ва 2025 йил бошида етказиб берилади.
  • «Мариуполда 20 кун» филми «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли филм» категориясида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
  • Володимир Зеленский Рим папасининг музокаралар ўтказиш «жасурлиги» ҳақидаги сўзларини «виртуал воситачилик» деб атади.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, АҚШ Украинага пул беришни тўхтатиши ва «уруш якунланиши» ҳақида гапирди.

Лвивда мактаб ўқувчилари дрон учириш ва тез тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганмоқда 

Лвивда юқори синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган «Украина ҳимояси» фани бўйича машғулотлар ўтказиш учун ҳарбий-ватанпарварлик марказлари очилди. Шундай марказлардан биринчиси «Звитяга» («Жасорат») 2023 йил майида очилган, августда иккинчиси иш бошлаганди, шаҳарда жами 12 та шундай марказлар фаолият кўрсатиши кўзда тутилган. Мактаб ўқувчилари бу ерда ўқ отишни, дронлар учиришни ҳамда жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганишади. Ҳарбий-ватанпарварлик марказларининг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларини ўқитиш бўлса-да, дарслардан кейин улар ўз тайёргарлик даражасини оширишни истовчи фуқаролар учун ҳам очиқ бўлади.

Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Лиман атрофидаги бўлинмаси

Оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан юз километр шимолда жойлашган Лиман шаҳри стратегик муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 2022 йил май ойи охирида рус қўшини шаҳарни эгаллаганди, аммо ўша йил октябридаёқ Украина қуролли кучлари Лиманни озод этишга муваффақ бўлган. Арвоҳ-шаҳарга айланган Лиман атрофида ҳамон жанглар давом этмоқда.

Украиналик жангчи АСУ-1 «Валкирия»ни учирмоқда. Ушбу пилотсиз авиация комплекси «Украина авиация тизимлари» компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Лиман яқинида Украина қуролли кучларининг дронларни бошқариш маркази. Операторларга картинани биринчи шахс сифатида кўриш имконини берувчи FPV-дронлар жангларда тобора муҳим рол ўйнамоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu / ddp / Vida Press
Лиман атрофида Украина қуролли кучларининг механизациялашган бригадалари жойлаштирилган
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Янги жангга тайёрланаётган украин танкчилари
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press

Санкт-Петербургдаги билбордлар

РФ қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқинининг учинчи йили давом этаётган маҳалда, 15-17 март кунлари Россия президентлиги учун сайловлар ўтказилади. Владимир Путин бешинчи президентлик муҳлати учун номзодини қўйган. Россия шаҳарлари кўчаларида, жумладан Санкт-Петербургда ҳам сайловолди тарғиботи россияликларни шартнома асосида ҳарбий хизматга ёзилишга чорловчи плакатлар билан биргаликда олиб борилмоқда.
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид