Белгород областига рейд оқибатлари ва Киевдаги видолашув маросими. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 748-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Иваново областида Россия авиацияси ҳарбий-транспорт самолёти қулаб тушди. Унинг бортида 15 киши бўлган, ҳеч ким омон қолмаган.
- Белгородда дрон шаҳар маъмурияти биносига келиб урилди. Икки киши жароҳат олган.
- Украина томонида туриб жанг қилаётган россияликлардан иборат қуролли гуруҳ Белгород ва Курск областларининг чегара ҳудудларига ҳужум қилди. РФ мудофаа вазирлиги давлат чегаралари бузиб ўтилишига йўл қўйилмагани ва ҳужумларни қайтариш чоғида 234 нафар диверсант ўлдирилгани ҳақида хабар берди.
- Кривий Риҳда кўп қаватли турар жой биноси зарбага учради. Беш киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, шундан 12 нафари болалар.
- Нижегород нефтни қайта ишлаш заводида (Россиядаги энг йирик шундай заводлардан бири) дронлар ҳужуми оқибатида йирик ёнғин чиқди, нефтни қайта ишлаш қурилмаси ўчирилди.
- АҚШ кўп ҳафталар ичида илк бор Украина учун ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, аммо бу ёрдам ҳажми атиги 300 миллион долларни ташкил этади.
Белгород областига ҳужум
Украина томонида туриб ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган «Россияга озодлик» легиони, «Россия кўнгиллилар корпуси» ва «Сибир баталёни» 12 март куни Белгород ва Курск областларига рейдлар уюштиргани ҳақида хабар берди. Россиялик ҳарбий мухбирлар ҳам чегара ҳудудларда жанглар кетаётганини тасдиқлашган. Россия регионлари раҳбарлари, ФХХ ва РФ мудофаа вазирлиги «диверсия гуруҳлари» ва «украин террорчи тузилмалари»нинг чегарадан ёриб киришга бўлган уринишлари муваффақиятли қайтарилганини маълум қилган. РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, 234 нафар диверсант ўлдирилиб, бир неча танк ва БМП йўқ қилинган. «Россияга озодлик» легиони эса 13 март тонгида ҳам ўз жангчилари Белгород области ҳудудида қолаётганини маълум қилган.
Кривий Риҳ ўққа тутилиши
Россия қўшини 12 март куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг она шаҳри бўлмиш Кривий Риҳ бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Ракета кўп қаватли турар жой биносига урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, жумладан 12 нафар бола ҳам.
Макийивка ўққа тутилиши оқибатлари
Донецк областининг Макийивка шаҳри «ДХР» назорати остида. Ўзини ўзи эълон қилган ва Россия томонидан аннексия қилинган республика мунтазам равишда украин қўшинини Макийивкани, жумладан шаҳардаги аҳоли яшаш кварталларини ўққа тутишда айблаб келади.
Гуржистонлик кўнгиллиларнинг Киевдаги дафн маросими
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024