Жаҳон | 20:19 / 13.03.2024
7229
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги олов байрами чоғида 4 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди 

Гулхан устидан сакраб ўтиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш чоғида камида 26 киши ҳалок бўлди. 

Фото: Anadolu Agency

Эрондаги Чаҳоршанбе-Сурий янги йил байрами олдидан ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди, улардан 26 нафари ҳалок бўлди, деб хабар берди Mehr

Кўчаларда гулхан ёқиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган. Ўтган йили ушбу байрам чоғида 700 дан ортиқ киши жароҳатланган, камида 17 киши ҳалок бўлган эди. 

Чаҳоршанбе-Сурий - Эронда янги йил — Наврўз арафасидаги қадимий олов байрами бўлиб, баҳор келиши ва табиатнинг қайта туғилишини англатади. Анъанага кўра, эронликлар ширин ва нордон ёнғоқларнинг махсус аралашмасини истеъмол қиладилар ва кечқурун кўчаларда гулхан ёқиб, унинг устидан сакраб ўтадилар. Шунингдек, пиротехника воситаларидан ҳам фойдаланадилар. 

 

Мавзуга оид