Хоразмда мактаб таълими сифатидан норози онанинг мурожаатидан кейин 2 нафар ўқитувчига ҳайфсан берилди
Фарзанди бошланғич синфда ўқиётган оналардан бири болалар омбудсманига мактаб таълими сифати юзасидан мурожаат қилди. Ўрганишлар аёлнинг фарзанди ўқиётган синфда таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслигини кўрсатган.
Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 34-мактабнинг бошланғич синфи ўқувчисининг онаси фарзандига сифатсиз таълим берилаётгани юзасидан Болалар омбудсманига мурожаат қилган.
Мурожаатда бола ўқийдиган синфга дарс берувчи 2 нафар ўқитувчининг билим бериш даражаси етарли эмаслиги, шунинг учун мактаб директоридан уларни ўзгартириш сўралгани қайд этилган.
“Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги, мактаб фаолияти қониқарсиз даражада эканлиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаётганлиги айтилган”, – дейилади омбудсман хабарида.
Болалар ҳуқуқларини ҳимояловчи вакилнинг ММТВга сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилгани маълум қилинди. Аёлнинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланди.
Қайд этилишича, шу сабаблар билан 34-мактабнинг 2 нафар ўқитувчисига нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланган. Мактаб директори мактабда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиш ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
16:06 / 11.12.2024
Форишда 64 ёшли эркак ўқитувчи вояга етмаган ўқувчи қизга шилқимлик қилди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024