SpaceX компанияси Starship космик кемасидан айрилганини эълон қилди
Синов парвози вақтида кема билан алоқа узилиб қолди.
Американинг SpaceX компанияси Starship космик кемаси билан алоқа йўқолганини маълум қилди. Унинг учинчи синови бугун эрталаб амалга оширилди, трансляция компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида олиб борилди. Синов парвози якунида кема билан алоқа узилиб қолди. Режага кўра, у Ер атрофида парвозни амалга ошириши ва Ҳинд океанига тушиши керак эди.
Алоқа парвознинг 49-дақиқасида, ракета 77 км баландликда атмосферага кирганида узилиб қолган. Кема Форс кўрфазига яқинлаша бошлади, аммо кутилган «қўниш» содир бўлмади. Starship шиддат билан чайқала бошлади, шунда видеоалоқа узилиб қолди.
Starship биринчи марта режалаштирилган парвозини муваффақиятли якунлашга яқин эди. Олдинги иккита синов ракетанинг парвоз пайтида портлаши билан якунланди. Охирги марта, 2023 йилнинг ноябрида ракета кемадан ажралганидан сўнг портлаган ва у билан тез орада алоқа узилган. Биринчи синовда ракета ҳавога кўтарилаётганида портлаган эди.
Starship - SpaceX томонидан ишлаб чиқилган Super Heavy ракетаси ва Starship космик кемасидан иборат ўта оғир, қайта фойдаланиш мумкин бўлган икки босқичли тизим. Компания келажакда кема орбитага учиб, муваффақиятли қайтишини кутмоқда. Компания шунингдек, Starship билан сайёралараро парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 17.12.2024
SpaceX ракетаси янги авлод GPS сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:25 / 03.12.2024