Тошкентда «Электрон поликлиника» тизимининг янги талқини ишга туширилди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, аввалги тизимдан фарқли ўлароқ, мазкур дастурнинг патронаж хизмати рақамлаштирилиб, “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизими жорий этилган.
Шунингдек, унда реал вақт режимида статистик маълумотларни шакллантириш ва беморларга оид шахсий маълумотларни етарли даражада ҳимоялаш таъминланган ҳамда ахборот тизимлар ўзаро интеграция қилинган.
Такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг жорий этилиши ҳисобига аввал бемор шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали бу вақт 10 дақиқагача қисқаради.
Қолаверса:
- автоматик ҳисобот шаклланиши орқали ойлик 28 турдаги бланка ва формалар бекор қилинди;
- тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш имкони яратилди;
- тизим Давлат персоналлаштириш маркази, MIS-2 ва Электрон ҳукумат платформалари билан интеграция қилинди.
Оилавий поликлиникага келган беморнинг юзини аниқлаш дастурлари орқали дарҳол хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.
Унинг ёрдамида ягона тиббий рақам шакллантирилиб, бемор стационар даволанишлар ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиши ва ўзига тегишли тиббий маълумотномалар билан масофавий танишиш имконига эга бўлади.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024