Ўзбекистон | 15:41 / 18.03.2024
6571
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 млрд сўмлик цемент аниқланди
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатисиз 12 млрд сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги МЧЖда сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан 7 млрд сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Хабарда маълум қилинишича, материаллар судга киритилган.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024