Ўзбекистон | 08:05 / 18.03.2024
10671
1 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходимининг рациясини олиб, кетиб қолган Damas ҳайдовчиси 5 суткага қамалди

Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида иш жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳайдовчига нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

Фото: Видеодан кадр

Фарғонада Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, кетиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.

ИИБ хабарига кўра, фуқаро жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб қолган.

Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида иш жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳайдовчига нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

Мавзуга оид