Ўзбекистон | 10:25 / 19.03.2024
4920
2 дақиқада ўқилади

Байрамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун қанча ҳарбий хизматчи сафарбар этилиши айтилди 

Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун 3 минг нафардан ортиқ захира гуруҳи ташкил этилган.

Фото: Kun.uz

Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун 3 минг нафардан ортиқ захира гуруҳи ташкил этилган.

Байрам тадбирлари республика ҳудудида 219 объектда ўтказилиши белгиланган.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда байрам тадбирлари ўтказилишига ҳамда ушбу жойлардаги носоз аттракционлар ва бошқа ўйин қурилмаларнинг ишлатилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган.

Ҳар бир табдир объектида маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа идора ва ташкилотлар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Очиқ жойларда халқ сайиллари ўтказиладиган жойларнинг атроф-ҳудудлари жисмонан, техник ва махсус воситалар билан тўлиқ тўсиш чоралари кўрилиши белгиланган.

Байрам тадбирлари ўтказилаётган вақтда электр-энергия, газ, сув, ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳар қандай вазиятга шай ҳолатда бўлиши чоралари кўрилган.

Мавзуга оид