Харкивга ракета зарбаси ва фронтдаги капеллан. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 756-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород областининг Грайворон шаҳри ўққа тутилиши оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди.
- Россия қўшини Харкивдаги корхонага зарба берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор.
- Белгород Vampire баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилди. Бир киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланди.
- Дронлар Энгелс шаҳрига ҳужум уюштирди. У ерда РФ қуролли кучлари авиациясининг стратегик базаси жойлашган.
- Белгород областидаги еттита аҳоли яшаш манзилларига кириш жойларига блокпостлар ўрнатилди.
- Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба Макрон қўшин юбориш ҳақида гапирганда фақат ҳарбийларни тайёрлаш учун инструкторларни назарда тутганини айтди.
- Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина яшаб олиши хавф остида экани, бу АҚШ хавфсизлиги учун ҳам таҳдид ҳисобланишини айтди.
- Францияда суд илк бор сафарбарликдан қочган россияликка бошпана берди.
Харкив ўққа тутилиши
Россия қўшини 20 март куни Харкив бўйлаб Х-59 ракеталари билан ҳужум қилди. Харкив области раҳбари Олег Синегубов беш киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Бахмут атрофидаги украин миномётчилари
Украиналик ҳарбийлар Россия қўшини қарийб бир йил муқаддам эгаллаб олган Бахмут атрофида мудофаани ушлаб турибди. Украина қуролли кучлари сўнгги ойларда ўқ-дори тақчиллигига учради — ғарбдаги иттифоқчилар уларни етказиб бериш бўйича ваъдаларини ўз вақтида бажара олмади. Россия қўшини снарядлар миқдори борасида анча устунлигига қарамай, украиналик ҳарбийлар РФ қўшини юришини тўхтатиб туришда давом этмоқда.
Украина қуролли кучларининг Купянск атрофидаги бошпанасида капеллан
Украина қуролли кучлари сафларида турли диний конфессияларга мансуб бўлган ўнлаб ҳарбий капелланлар хизмат қилмоқда. Улардан бири — Павел Федосов — ҳарбий руҳонийларнинг миссиясини шундай тавсифлайди: «Улар ишончли елка вазифасини ўтайди. Ахир ҳарбий хизматчи самарадор бўлиши учун нафақат ўз қурол-аслаҳасига ишончи комил бўлиши, балки уни душман оловидан асрайдиган яширин куч — Худо томонидан ҳимояланганини билиши керак. Аслида, капеллан — аскарларнинг олий кучлар томонидан ҳимояланганлигига ишончидир».
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024