Брюсселда атом энергиясини қўллаб-қувватловчи давлатлар саммити бўлиб ўтди
30 та давлат раҳбарлари бутун дунё бўйлаб атом электр станциялари тармоғини тез кенгайтиришга чақирди. Атом энергиясидан воз кечган Германия саммитда қатнашмади.
30 га яқин давлат, жумладан Франция, АҚШ ва Хитой атом электр станциялари тармоғини жадал кенгайтиришга кўмаклашиш ва АЭС қурилишини молиялаштиришни осонлаштириш ниятида. 21 март, пайшанба куни Брюсселда ядро энергетикаси бўйича бўлиб ўтган биринчи халқаро саммит якунлари бўйича қўшма баёнотда: «Биз атом энергетикаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш тарафдоримиз», дейилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, атом электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясиз карбонат ангидрид ташламаларини камайтириш мумкин эмас. Саммит иштирокчилари нафақат янги атом электр станцияларини қуришга, балки мавжудларининг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам чақирди. Улар, шунингдек, замонавийроқ, кичикроқ ядровий реакторларни тезроқ жорий этиш тарафдори.
Сиёсатчилар халқаро молия институтларини, жумладан Жаҳон банкини ядро энергетикасига кўпроқ ёрдам беришга чақириб, тараққиётга ёрдам берувчи банклар муқобил энергия лойиҳаларини молиялаштиришни афзал кўраётганини таъкидлади.
Германия саммитда қатнашмади
Саммитда, жумладан, Франция, Нидерландия ҳамда Полша давлат ва ҳукумат раҳбарлари, АҚШ, Хитой ва Япониянинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Атом энергиясидан воз кечган Германия анжуманда қатнашмади. Саммит «Гринпис» халқаро экологик ташкилот томонидан уюштирилган норозилик намойишлари фонида бўлиб ўтди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 415 та атом электр станцияси ишламоқда.
2023 йил охирида бўлиб ўтган халқаро иқлим конференциясида 20 га яқин давлат 2050 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича атом электр станциялари қувватини уч баравар ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024