Ўзбекистон | 17:30 / 22.03.2024
14210
1 дақиқада ўқилади

Фото: Туркистон силовсини Чотқол қўриқхонаси кузатув фотоқопқонига муҳрланди

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган кузатув фотоқопқонига Туркистон силовсини муҳрланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабар берди

Туркистон силовсини Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой ҳудудларида тарқалган. Баргли ва арча ўрмонларида яшайди. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин, Кўҳитанг тизмасида 20-25 та, Ғарбий Тян-Шанда 100 га яқин, Туркистон тизмасида 300 га яқин силовсин яшайди.

Мавзуга оид