Ўзбекистоннинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
● инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
● инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;
● кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлаш;
● янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;
● яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;
● таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.
Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шахсан масъул ҳисобланади.
Вазирликлар ва идоралар «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар чорак якунида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига маълумот киритиб боришлари зарур.
Мавзуга оид
16:10 / 21.12.2024
Лондонда Ўзбекистон транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилди
17:34 / 02.12.2024
Сунъий идрок тадқиқот натижаларини одамлардан яхшироқ башорат қилмоқда
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
13:50 / 01.11.2024