Ўзбекистон | 09:34 / 22.03.2024
5298
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tracker ёриткич устунига бориб урилди

Чилонзор туманида Tracker иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Жорий йилнинг 21 март куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи Tracker русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ёриткич устунига тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид