Лифтда 10 яшар қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди
Воқеа Тошкент шаҳри Учтепа туманида рўй берган. Янгиланган қонунчиликка асосан, энди бундай ҳолатларда айбдорларга тайинланган жазолар енгилроғига алмаштирилмайди – улар жазони тўлиқ ўтайди.
12 март куни жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноят юзасидан ёпиқ тарздаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Воқеа жабрланувчи қиз ва унга бегона бўлган эркак лифтда бўлган вақтда рўй берган – эркак кийимини ечмаган ҳолда уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми “в” банди (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш)га кўра айбли деб топилган ва унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.
“Эътиборлиси, бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди”, – дея изоҳ берди Сурайё Раҳмонова.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги судларда бола ҳуқуқларини ишончли таъминлаш борасида алоҳида қатъият ва боланинг энг устун манфаатларини ҳимоя қилишга устуворлик ёндашуви мустаҳкамланиб бораётгани ниҳоятда муҳим.
“Бундай ёндашув янада барқарор давом этиши ва бу борада республикада ягона суд амалиёти шаклланиши зарур”, деди болалар омбудсмани.
Мавзуга оид
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
16:59 / 04.12.2024
Андижондаги мутасаддиларнинг ҳаракатларига баҳо бериш учун огоҳлантирув ҳужжати киритилди — Болалар омбудсмани
18:47 / 03.12.2024
Андижонда мактаб ўқувчилари “қизил тоифа”га ажратилди
20:40 / 28.11.2024