Ўзбекистон | 09:12 / 25.03.2024
5163
1 дақиқада ўқилади

Солиқ низоларини судгача ҳал этиш амалиёти натижалари эълон қилинди

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари тўғрисида маълумот берилди.

2024 йил 1 март ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 88,1 млрд сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.

Шундан: солиқ аудити бўйича - 77,8 млрд сўмлик 39 та; сайёр солиқ текшируви бўйича - 10,3 млрд сўмлик 17 та.

Натижада:

  • 4,7 млрд сўмлик 6 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
  • 58,5 млрд сўмлик 36 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
  • 24,9 млрд сўмлик 14 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Мавзуга оид