Тошкентда мозаикани тўсиб турган реклама баннери олиб ташланди
Ўзбекистон бўйлаб 157 та мозаик панно маданий мерос объектлари рўйхатига қўшилгач, бу паннолар жойлашган биноларга реклама баннерларини ўрнатишга бўлган тақиқ кучга кирди.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Маданий мерос агентлигининг талаби билан, Тошкент шаҳри Миробод кўчасида бинодаги мозаикани тўсиб турган реклама баннери олиб ташланди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар берди.
Реклама баннерининг демонтаж қилиниши – ўтган ҳафта қабул қилинган ҳукумат қарори билан мозаика композитлари маданий мерос объектлари рўйхатига қўшилгани билан боғлиқ.
“Вазирлар Маҳкамасининг 154-сон қарорига мувофиқ, мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланади”, – дейилади Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарида.
“Агар сиз миллий рўйхатга ҳали киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, марҳамат, mosaic@acdf.uz электрон почтаси орқали хабар беринг”, – дея таъкидлаган жамғарма.
Маълумот учун, ўтган ҳафта Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига монументал санъат ёдгорликлари сифатида Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги 157 та мозаик панно қўшилган эди.
Бу паннолар жойлашган бинолар, уларнинг муҳозафа ҳудудлари ва уларга туташ ҳудудларда режалаштирилган ҳар қандай қурилишлар учун Мадания мерос агентлигининг хулосаси олиниши шарти белгиланди.
Мавзуга оид
19:23
ТДЮУ жойлашган тарихий бино эшикларини берухсат алмаштирган ходим жаримага тортилди
13:48 / 05.12.2024
Рубоб ясаш бутунжаҳон маданий мероси деб эътироф этилди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
22:45 / 19.11.2024