Самарқандда МЧЖ раҳбари ижарага олган биносини бузиб сотиб юборди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда МЧЖлардан бирининг раҳбари ўзи ижарага олган бинони бузиб сотиб юборгани аниқланган.
Маълум қилинишича, “Q.G.” МЧЖ раҳбари Д.Б. Қўшработ тумани “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024