Ўзбекистон Полша билан шамол энергияси соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Варшавада Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Полша Саноатни ривожлантириш агентлигининг Таҳлил ва стратегия департаменти директори Конрад Шелонг билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Полша томонига жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида маълумот берилди. Тошкент халқаро инвестиция форуми бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим тадбир ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. Томонлар мазкур форумда Полша Саноатни ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг иштирокини ташкил этиш хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида шамол энергияси, саноат инвестицияларини молиялаштириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда анъанавий тармоқларда қўшма сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш, грант ва молиявий-техник кўмакларни жалб қилиш ва бошқалар тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2024
Полша мактабларида ўқ отиш бўйича мажбурий машғулотлар жорий этилади
00:37 / 24.12.2024
Тошкент ва Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
22:34 / 18.12.2024