Ўзбекистон | 14:00 / 16.04.2024
6115
1 дақиқада ўқилади

«Тоза ҳаво» ойлиги: Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи бошланди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

«Тоза ҳаво» ойлиги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич 10 августдан 10 сентябргача (Тошкент шаҳрида 10 сентябр-10 октябр) давом этади.

Тадбир давомида республика барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилиб, носозлик бартараф этилмагунча транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзуга оид