3 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган фермер қамоққа олинди
У паррандачилик фермасини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улагани аниқланган.
Хоразм вилояти, Урганч туманида 3 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги табиий газни ўғирлаган фермер қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд қилинишича, «M.» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. паррандачилик фермасини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 2 млн 249 минг куб.м. газни ўғирлаган. Оқибатда давлатга 3,3 млрд сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Таъкидланишича, прокуратура органлари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
20:29 / 22.11.2024