НАТО бош котиби: Украина ғалаба қозониши учун ҳали кеч эмас
Йенс Столтенбергнинг айтишича, Қўшма Штатлар ва бошқа ғарб давлатлари Киевга янги ёрдам пакетлари ажратгандан сўнг, бу мажбуриятларни ҳақиқий қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришга айлантириш зарур.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иттифоқчиларни Киевга ҳарбий ёрдам етказишни тезлаштиришга чақирди. 25 апрел, пайшанба куни Берлинда чиқиш қилган бош котиб сўнгги ойларда НАТО иттифоқчилари Украинага ваъда қилган ёрдамни кўрсатмаганини таъкидлади. «Аммо Украинанинг ғалабаси учун ҳали кеч эмас, чунки катта қўллаб-қувватлаш аллақачон йўлда», деди у.
Столтенбергнинг эслатишича, АҚШ Конгресси яқинда Украинага кўп миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллаган ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар, хусусан, Британия, Германия ва Нидерландия қўшимча маблағ ва ҳарбий таъминотни эълон қилган.
«Энди бизнинг масъулиятимиз - бу мажбуриятларни ҳақиқий қурол ва ўқ-дориларга айлантириш ва буни имкон қадар тезроқ бажариш», деди Шимолий Атлантика алянси раҳбари.
АҚШ махфий равишда Киевга ATACMS ракеталарини етказиб берган
24 апрел куни АҚШ Украина ҳудудида фойдаланиш учун қисқа ва узоқ масофали ATACMS ракеталарини етказиб бергани маълум бўлди. Аввалига бир қатор Америка оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган сўнгги ҳафталардаги махфий етказиб бериш ҳақидаги маълумотни Давлат департаменти вакили Ведант Пател тасдиқлади. «Қўшма Штатлар президентнинг бевосита кўрсатмаси билан Украинага ATACMS узоқ масофали ракеталарни етказиб берганини тасдиқлай оламан», деди у журналистларга ракеталар март ойидаги ёрдам пакетининг бир қисми эканлигини ва апрел ойида Украинага етиб келганини таъкидлаб.
Мавзуга оид
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43