Жаҳон | 07:43 / 27.04.2024
5096
2 дақиқада ўқилади

Ўзганинг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёл ушланди 

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 29 ёшли Ш.И. ИИОга мурожаат қилиб, "Гули" исмли аёл унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганини маълум қилган.

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 31 ёшли Т.С. (аёл) содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Т.С. жабрланувчи Ш.И. билан Telegram мессенжери орқали ишқий ёзишмаларни амалга ошириши давомида унга бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларни юборган, маълум вақт ўтгач Т.С. ушбу фотосурат ва видеоларни интернет орқали тарқатиб, уни шарманда қилишини айтиб, қўрқитиб, фотосурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётгани маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 165-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид