Иқтисодиёт | 07:45 / 29.04.2024
19264
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум бўлди

Статистика агентлиги мева-сабзавотлар экспорти статистикасини эълон қилди.

Фото: EastFruit

Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмида пиёз етакчилик қилмоқда – 103 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 94 минг тонна ҳамда 36,7 минг тонна бўлган карам ва сабзи жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

— мош – 22,1 минг тонна;
— узум (қуритилган) – 10,2 минг тонна;
— помидор – 8 минг тонна;
— олхўри (қуритилган) – 5,8 минг тонна;
— узум – 5,1 минг тонна;
— тариқ – 5,1 минг тонна;
— ерёнғоқ – 3 минг тонна;
— қалампир – 2,1 минг тонна;
— бодринг – 2 минг тонна.

Мавзуга оид