Ўзбекистон | 10:39 / 29.04.2024
11748
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Бугун давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бугун давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Маълумот учун, давлат раҳбарининг қисқа муддатли таътили 2024 йил 22 апрелдан бошланганди. 

Бундан олдин 2023 йил 4 декабр куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан.

Шунингдек, президент 2022 йил 5 январ куни меҳнат таътилига чиққан ва 7 январ куни ишга қайтган эди. 

Шавкат Мирзиёев президент лавозимидаги фаолияти даврида бешинчи марта расман меҳнат таътилига чиқди.

Мавзуга оид