Исландия Украинани 2028 йилгача қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олди
Исландия парламенти Украинани тўрт йил муддатга қўллаб-қувватлаш резолюциясига овоз берди. Киевга ёрдам мамлакат бюджетига киритилади.
Исландия парламенти Украинани 2024-2028 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича резолюцияни қабул қилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазири томонидан таклиф этилган ҳужжат 29 апрел куни мутлақ кўпчилик овоз билан маъқулланди, деб хабар берди Исландия ҳукумати матбуот хизмати.
Исландия ташқи ишлар вазири Тордис Гилфадоттир бу қарорни олқишлаб, Украинани кучли қўллаб-қувватлаш Исландия ва Европа олдида турган энг муҳим хавфсизлик масаласи эканини таъкидлади.
«Бизнинг хавфсизлигимиз ва турмуш даражамиз асос қилиб олинган халқаро ҳуқуқ тизими Россиянинг Украинага шафқатсизларча ҳужуми туфайли таҳдид остида», деди у. Гилфадоттирнинг сўзларига кўра, мамлакат бюджетидаги ушбу резолюция асосида «Украинани мақсадли қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам пойдевор яратилган».
Киевга узоқ муддатли ёрдам Украинада мустақиллик, суверенитет, чегаралар, фуқаролар хавфсизлиги, гуманитар ёрдам ва қайта қуриш ишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади, дейилади пресс-релизда.
Зеленский: Исландия - ишончли дўст, ҳамкор ва иттифоқчи
Украина президенти Володимир Зеленский Исландия ҳукуматига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. «Исландия Украинанинг ишончли дўсти, ҳамкори ва иттифоқчисидир, биз Исландиянинг Россия агрессиясига қарши курашда кўрсатган қудратли ва кенг қамровли сиёсий ҳамда молиявий ёрдамини юксак қадрлаймиз», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Март ойи охирида Исландия ҳукумати Чехия ташаббуси доирасида Украина учун ўқ-дорилар харид қилишга 2 миллион еврога яқин маблағ ажратишини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024