Германия энг меҳнаткаш аҳолига эга мамлакат мақомини йўқотди
Немислар энди машаққатли меҳнатга ишонмайди, улар кўпроқ дам олмоқда.
Германия энг меҳнаткаш халққа эга бўлган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни бой берди. Bild нашрига кўра, таҳлилчилар йилига бир кишига тўғри келадиган ўртача иш соатларини ҳисоблаб чиқиб, меҳнатсеварлар рейтингида Германияни охиридан бешинчи ўринга қўйган. Олдин улар анъанавий тарзда юқори ўринларни эгаллаб келган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Янги Зеландия энг меҳнаткаш халқли мамлакат бўлиб чиқди. Чехия, Австралия, Полша ва АҚШ ҳам етакчилар сафида жойлашган.
Статистикани немис мутахассислари тасдиқлаган. Уларнинг таъкидлашича, ҳозир ҳар бир немис ҳафтасига тахминан 34,7 соат ишлайди. Бу Германия тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакат аҳолиси тобора кўпроқ таътилга чиқмоқда, унинг давомийлиги доимий равишда ошиб бормоқда. Бундан ташқари, кўпчилик ярим кун ишламоқда. Шу сабабдан Германияда меҳнат унумдорлиги 1970 йилга нисбатан тўрт баравардан кўпроқ камайган.
Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, немисларнинг 72 фоизи машаққатли меҳнат учун етарли даражада ҳақ тўланмайди, деган фикрда. Фақат 20 фоизи меҳнатни қадрли деб ҳисобламоқда. Нашрга кўра, айнан шу фазилат Германияда ўнлаб йиллар давомида фаровонликни таъминлаган.
Ишга бўлган ишонч ҳам сусайиб бормоқда: сўровда қатнашганларнинг аксарияти (41 фоиз) ходимлар учун ҳафталик иш соатларининг кўпайиши Германия иқтисодиётининг гуллаб-яшнашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб ҳисоблайди.
Таҳлилчилар машаққатли меҳнатнинг камайиб кетиши сабабларидан бири сифатида Германия солиқ тизимини ҳам келтирган. Мамлакатда юқори даромад учун жуда катта солиқ солинади, шунинг учун немислар камроқ ишлашни афзал кўради, деб ёзди нашр.
Ўз навбатида аксарият немислар бутун мамлакат бўйлаб 4 кунлик иш ҳафтасининг жорий этилишини танқид қилмоқда. Сўралганларнинг нисбий кўпчилиги (35 фоиз) 4 кунлик ҳафта жорий қилинса, фаровонликни йўқотишдан қўрқади. 30 фоизи ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, деб ҳисобламоқда. 25 фоизи фаровонликнинг ошиб боришини тахмин қилган.
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024