Херсонда ғарб ёрдамини кутаётган денгиз пиёдалари ва Белгородда зарбага учраган автобуслар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 803-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия мудофаа вазирлиги Ғарбнинг «провокацион баёнотлари ва таҳдидлари»га жавобан тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказилишини маълум қилди.
- РФ ТИВга Буюк Британия элчиси чақирилди — Дэвид Кэмероннинг Украина Россияга британ қуроллари билан ҳужум қилишга ҳақли экани тўғрисидаги сўзлари учун.
- Белгород областида дронлар автобус ва автомобилларга ҳужум қилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланди.
- Россияда нефт ва газ соҳаси армия ва қурол ишлаб чиқариш заводлари билан рақобат туфайли ишчи кучи тақчиллигига учрамоқда.
- Демократларнинг Вакиллар палатасидаги етакчиси Украина мағлуб бўлган тақдирда, АҚШ урушга аралашишга мажбур бўлиши ҳақида гапирди.
- РФ қўшини Суми областига авиазарба йўллаб, дронлар билан ҳужум қилди. Энергетика инфратузилмаси шикастланган, регионнинг бир қисми электрсиз қолган.
Украина қуролли кучларининг Херсон областидаги артиллериячилари
Херсон областида Украина қуролли кучларининг бошқа бўлинмалари қаторида 37-денгиз пиёдалари алоҳида бригадаси ҳам ҳарбий хизматни ўтамоқда. Бригада 2023 йил бошида, Украина янги қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганида шакллантирилган.
Донецк областидаги қабристонни миналардан тозалаётган украин сапёрлари
Украиналик сапёрлар бу урушдаги энг шиддатли ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган Донецк областидаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги қабристон ҳудудидан миналарни олиб ташламоқда. Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, Украина ҳудудини миналардан ва жанглардан кейин портламай қолган снарядлардан тозалаш учун ўнлаб йиллар талаб этилади.
Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушига қадар Донецк областининг Константиновка шаҳрида 70 минг атрофида одам яшаган. Ҳозирда бу ерда қанча одам қолгани бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Шаҳар мунтазам равишда зарбалар остида турибди. Россий қўшини Авдийивка ва Бахмут йўналишларидаги гуруҳларини бирлаштириб, Константиновкага шарқ ва жанубдан ҳужум қилишни режалаштирмоқда.
Белгород областида дронлар ҳужуми
Белгород области расмийлари деярли ҳар куни украинларнинг пилотсиз учиш қурилмалари ҳужумлари ҳақида хабар беради, РФ мудофаа вазирлиги ҳисоботида эса регион узра дронлар уриб туширилгани ҳақида маълум қилинади. Област губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, 6 май куни Украина дронлари Борисов районида қишлоқ хўжалиги корхонаси ходимларини олиб кетаётган икки автобусга ҳамда битта енгил автомобилга зарба берган. Етти киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланган.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024