Ўзбекистон | 16:22 / 08.05.2024
13437
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига борди.

Внуково халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Кремл маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда қуйидаги давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашади: Александр Лукашенко (Беларус), Қосим-Жўмарт Тўқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Имомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигел Диас-Канел Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бисау).

Президентлар Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид