Кувайт амири парламентни тарқатиб, конституциянинг айрим моддаларини ҳаракатдан тўхтатди
Кувайт амири Машъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бундай қарорга келинганига сабаб депутатлари ва ҳукумат аъзолари ўртасида тўхтамасдан давом этаётган можаро эканини таъкидлаган.
Машъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ жума куни Миллий йиғин (бир палатали парламент) тарқатилиши ва конституциянинг айрим моддалари ҳаракатдан тўхтатилишини эълон қилди.
«Кувайт сиёсий саҳнасидаги зиддиятлар бизни ортиқ жим қараб тура олмайдиган даражага етказди. Биз мамлакатнинг энг мақбул манфаатларини таъминлаш учун чора кўришимиз керак. Шу сабабли Миллий йиғинни тарқатиб юбориш ва конституциянинг айрим моддаларини тўрт йилдан ошмайдиган давр учун тўхтатишга мажбурмиз. Бу давр ичида демократик жараёнларнинг барча жиҳатлари ўрганиб чиқилади», — деган шайх давлат телевидение томонидан узатилган Машъал миллатга мурожаатида.
KUNA ахборот агентлигининг хабарига кўра, парламент ваколатлари амир ва вазирлар маҳкамасига ўтади. Давлат раҳбарининг бу борадаги фармони «Ал-Кувайт ал-яум» ҳукумат ахборотномасида эълон қилингач кучга киради.
Амирнинг нутқидан маълум бўлишича, парламентни тарқатиш тўғрисида қарорга депутатлар ва ҳукумат аъзолари ўртасида давом этиб келаётган зиддият туфайли келинган
«Сўнгги вақтларда Кувайт оғир даврларни бошидан кечирмоқда, бу эса мамлакатни қутқариб қолиш ва унинг олий манфаатларини таъминлаш учун мураккаб қарорларни қабул қилишда иккиланиш ва пайсалга солишга ўрин қолдирмайди», — деган амир.
Кувайт парламентига навбатдан ташқари сайловлар ҳозирги амир 2023 йилнинг декабрида ўз акаси Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг вафотидан сўнг тахтга ўтиргач, шу йил апрел ойининг бошларида ўтказилган эди. Аввалги парламент таркибини шайз Машъал 15 феврал куни «конституциявий принциплар бузилгани» ва «ҳақоратомуз ва ўринсиз сўзлар ишлатилаётгани»ни сабаб қилиб тарқатган эди. Парламент аъзолари қандай қилиб бу принципларни бузгани ва кимнинг манзилига ҳақоратомуз иборалар ишлатгани амир фармонида кўрсатиб ўтилмаган эди.
Ён атрофидаги монархиялардан кўра Кувайтда парламент катта таъсир кучига эга, шу сабабли сиёсий барқарорлик қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият бўғинлари нечоғлик биргаликда самарали ҳаракат қилишига боғлиқ. Мамлакатда сиёсий партиялар тақиқланган, бироқ жамоат бирлашмалари мавжуд ва улар орасида мухолиф характердагилари ҳам бор. Формал жиҳатдан депутатликка номзодлар мустақил номзодлар сифатида илгари сурилади, бироқ уларнинг аксарияти жамоат ташкилотлари, диний бирлашмалар ва қабилалар манфаатини тамсил этади.
Мавзуга оид
20:37 / 05.12.2024
Макрон Франция ҳукуматини истеъфога чиқарди
08:02 / 05.12.2024
Франция парламенти мамлакат ҳукуматига ишончсизлик билдирди
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
11:58 / 20.11.2024