Ўзбекистон | 11:25 / 11.05.2024
15807
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ширинлик сотиб юрган қизларнинг ота-оналарига огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида вояга етмаган болаларнинг йўл бўйида ширинликлар сотиб юргани ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 

Фото: Видеодан кадр

Унга кўра, видеода акс эттирилган ҳолат туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, кўрсатилган манзил яқинида жойлашган масжид имоми ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганилди

Ўрганишлар жараёнида “Убай ибн Каъб” масжиди олдида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи уч нафар аёл фарзандлари билан енгил пул топиш мақсадида тиланчиликка чиққани ва ширинлик сотиб юрган қизчалар шу аёлларнинг фарзандлари экани аниқланди.

Ушбу аёлларга тушунтириш берилган ва яна шундай тартиббузарлик қилинса, болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ширинлик сотишларига йўл қўйилса, болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ота-оналарга чора кўрилиши бўйича огоҳлантириш берилди.

Мавзуга оид