Ўзбекистон | 10:16 / 12.05.2024
4757
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинди

Истеъмолга яроқсиз гўштлар Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган бўлган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарёда учта ҳолатда истеъмолга яроқсиз жами 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 2024 йил 7 май куни “Дарбанд” мунтазам ЙПХ масканида Денов-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Ш. машинаси юкхонасида 140 кг мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.

2024 йил 8 май куни тунда Денов-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.А. машинаси юкхонасида 475 кг мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.

Шўрчи-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Н.Ж. машинаси юкхонасида 400 кг мол гўшти олиб кетаётгани маълум бўлган.

Барча ҳолатларда гўшт тегишли ветеринария ҳужжатларисиз олиб кетилаётган бўлган. Лаборатория текширувида маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.

Гўшт эгаларига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий байённома расмийлаштирилган ва гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Мавзуга оид