Ўзбекистон | 10:09 / 13.05.2024
1754
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистондан қуритилган мевалар экспортини кўпайтирмоқчи

Ўзбекистон элчиси Аюб Юнусов Кувайтнинг Al Homaizi Food Industries компанияси менежери Муҳаммад Ҳусайн, бўлим бошлиғи Имад Аҳмад Мир, департамент директори Муҳаммад Абдулҳади билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Кувайт бозорига экспорт ҳажмини янада ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Кувайт томони Ўзбекистондан қуруқ мевалар, шоколад маҳсулотлари, шарбат ва ҳолва каби турли ширинликларни сотиб олиш мақсадида ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Элчи Al Homaizi Food Industries компанияси раҳбарияти ва вакилларини шу йил 13-14 май кунлари ўтказиладиган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазмада иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ишларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон компаниялари билан онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида келишилди.

Мавзуга оид