Жаҳон | 16:45 / 13.05.2024
16199
7 дақиқада ўқилади

Россия қўшини Харкив областида «йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан» олдинга юрмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 809-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгородда ўн қаватли уй подъезди қулади. 13 май тонгида берилган маълумотларга кўра, харобалар остидан 15 киши жасади чиқариб олинган.
  • РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, Белгороддаги ўн қаватли уйга украинларнинг уриб туширилган «Точка-У» ракетаси қолдиқлари тушган. Губернатор эса уй «снаряд тўғридан тўғри келиб урилиши» оқибатида вайрон бўлганини айтганди.
  • РФ мудофаа вазирлиги Харкив областида яна тўртта қишлоқ эгаллангани ҳақида хабар берди. Бир кун олдин вазирлик бешта қишлоқ «озод этилгани»ни хабар қилганди.
  • Украина Вовчанск учун жангларда Россия тактик муваффақиятга эришганини маълум қилди.
  • Волгоградда нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан кейин ёнғин чиққан.

Белгородда турар жой подъезди қулаши

Белгородда 12 май куни Шчорса кўчасидаги ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири тўлиқ қулади. Россия мудофаа вазирлиги турар жой биноси украинларнинг шаҳар узра уриб туширилган «Точка-У» ракетаси парчалари тушиши оқибатида шикастланганини маълум қилган.

Харобаларни тозалаш ишлари 13 майга қадар давом этди. Россия ФВВ қутқарувчилар харобалар остидан 15 кишининг жасади олиб чиқилганини маълум қилган, 17 киши тирик ҳолда қутқарилган
Павел Колядин / Спутник / Profimedia
Турар жой подъездларидан бири қулаши оқибатида 27 киши жароҳатланган. Регион раҳбарининг маълум қилишича, жабрланувчилар орасида бир ярим ёшли чақалоқ ва унинг онаси ҳам бор
Спутник / Profimedia
13 май тонгида берилган маълумотга кўра, уй қулаши оқибатида жароҳатланган 27 киши шифохонада қолмоқда, улардан олти нафарини федерал клиникага транспортировка қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Reuters / Scanpix / LETA
РФ тергов қўмитаси Белгороддаги ҳодиса юзасидан «теракт» ҳақидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатган
Елизавета Демидова / ТАСС / Profimedia
Белгородда ўтган кун давомида жами 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилган Белгород области губернатори Вячеслав Гладков. Уй қулаши қурбонларига айланган 15 кишидан ташқари яна уч киши тунги зарбалар вақтида вафот этган. Бундан ташқари, 11 май куни кечқурун жароҳатланган бир аёл шифохонада кўз юмган.
Павел Колядин / Спутник / Profimedia

Часив Яр атрофидаги украин аскарлари

Россия қўшини Часив Ярни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Донецк областидаги ушбу кичик аҳоли яшаш манзили устидан назорат РФ қўшинига, агар зарур ресурслар топилса, 2022 йил ёзидан буён энг йирик юриш бошлаш имконини бериши мумкин. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг айтишича, агар РФ қўшини регионни тўлиқ эгаллай олса, улар «Украина юрагига ёриб кириши» мумкин бўлади. РФ қўшини олдинга юришга ҳаракатларини тўхтатмаётганига қарамай, украин бўлинмалари Часив Ярдаги позицияларини ушлаб турибди, шаҳарда эса тинч аҳоли вакиллари қолмоқда.

Украиналик ҳарбийлар Часий Яр атрофидаги позицияга юк олиб келган автомобилни бўшатмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина қуролли кучлари жангчилари миномётдан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украин ҳарбийлари бир неча марта ғарблик иттифоқчилар ваъда қилган ёрдам кечиккани туфайли, ўқ-дори тақчиллиги юзага келганидан шикоят қилишган. Ҳарбий ёрдам Украинага ёз бошларида тўлиқ миқдорда кела бошлаши кутилмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Фронтнинг бошқа участкаларида бўлгани каби, Часив Яр учун жангларда операторга узоқ масофадаги бошпанада ўтирган ҳолда оператив вазиятни жонли эфирда кузатиш имконини берувчи FPV-дронлар орқали разведка қилиш муҳим рол ўйнамоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина шимоли-шарқида Россия юриши хавфи остида эвакуация давом этмоқда

Россия қўшини 10 май куни Харкив областида юриш бошлади. 13 май куни Украина қуролли кучлари бош штаби Россия қўшини Украинанинг Харкив области Чугуйив районидаги Вовчанск шаҳри атрофида «тактик ютуқлар»га эришганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги юриш ҳақида расман эълон қилмаган, аммо сўнгги кунларда Харкив областидаги аҳоли яшаш манзиллари «озод этилгани» тўғрисида мунтазам равишда хабар бермоқда. Регион раҳбарияти ва кўнгиллилар шиддатли жанглар олиб борилаётган Харкив ва Донецк областларида Россия қўшини яқин келиши хавфи туфайли тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилмоқда. 

EastSOS нодавлат ташкилоти вакиллари Олександр ва Владислав Торецкда (Донецк области) яшовчи 88 ёшли Валентина ҳамда унинг 57 ёшли қизи Анжеликани эвакуация қилмоқда. Фронт чизиғи яқинида жойлашган Торецк мунтазам равишда ўққа тутилади
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Артиллерия зарбалари туфайли Вовчанск шаҳри атрофида (Харкв области) ўрмон ёнғинлари бошланган, бу эса эвакуацияни мураккаблаштиради. Расмийларнинг чақириқларига қарамай, Вовчанскда ва унинг атрофидаги аҳоли яшаш манзилларида яшовчиларнинг барчаси ҳам Россия қўшини кириб келиши хавфига қарамай ўз уйларини тарк этишни истамайди
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Россия юриши хавф солаётган қишлоқлардан нафақат одамлар, балки моддий қийматга эга буюмлар ҳам олиб чиқилмоқда. Вовчанск яқинидаги Вилча қишлоғида олинган фотода полициячи генераторни олиб кетаётгани акс этган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкив области раҳбари Олег Синегубов 13 май тонгида чегара ҳудудлардан жами 5762 киши хавфсиз жойларга кўчирилгани ҳақида маълумот берди
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
«Харкив йўналишида оператив вазият мураккаб ва тез ўзгармоқда», — дейилади Украина ҚК бош штабининг 13 май тонгидаги ҳисоботида. Фотода украин ҳарбийлари 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар артиллерия қурилмасида Вовчанск районидаги йўл бўйида зарбага учраган автомобил ёнидан ўтмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚК бош штабига кўра, Россия қўмондонлиги Харкив областидаги юришда каттагина кучларни ишга солган — бешта баталён — ва «йўқотишлар билан ҳисоблашмаяпти». Фотода Харкив областидаги жангда яраланган украин ҳарбийси
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид