Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди
Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 14 май куни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.
“Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилдик. Шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдик”, – дея маълум қилди Саида Мирзиёева тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ Комил Алламжонов Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирган эди.
Мавзуга оид
02:08
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»
16:28 / 20.12.2024
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
15:08 / 13.12.2024