Ўзбекистон | 08:34 / 16.05.2024
13206
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди

Солиқ қўмитасига 2024 йил январ-апрел ойларида 18 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. 

Фото: Солиқ қўмитаси

Келиб тушган мурожаатлар бўйича етакчи ҳудудлар Тошкент шаҳри (5947 та), Қашқадарё (1615 та) ва Самарқанд вилоятлари (1548 та) бўлган.

Мурожаатларда келтирилган масала турлари:

  • солиқларга оид тушунтириш бериш — 9 361 та;
  • солиқлардан озод қилиш ва имтиёзлар бериш — 443 та;
  • тизим ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари — 90 та;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги қонунбузарликлар — 8 та;
  • бошқа масалалар — 8 776 та.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 16 мингдан ортиғи ҳал этилган. 102 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 86 таси ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 22 таси аноним бўлгани учун кўрмасдан қолдирилган.

Мавзуга оид