Ўзбекистон | 09:41 / 16.05.2024
3761
1 дақиқада ўқилади

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган.

Реҳина Мария Кастижио Фото: ЮНИСЕФ

Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифасини бажаришга киришди

Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио ЮНИСEФнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган.

2016 йилда ЮНИСEФда меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин Боливия, Эквадор ва Перудаги ЮНЭЙДС (БМТнинг ОИВ /ОИТС бўйича қўшма дастури) директори, Швейцарияда ЮНЭЙДС хусусий сектор билан ҳамкорлик бўлими раҳбари ва БМТ бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.

Реҳина Мария Кастижио АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасига эга.

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг аввалги раҳбари Мунир Мамедзода эди. 

Мавзуга оид