Спорт | 07:46 / 17.05.2024
19162
1 дақиқада ўқилади

«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида

Фото: Tribuna.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубоги U-23 финалидаги мағлубияти (Япония, 0:1) ва илк бор Олимпиадага йўлланма олгани ҳақида гапирди.

«Пеналтидан фойдалана олмаганидан (Умарали Раҳмоналиев финалда) кейин 3 кун ухламай чиқдим. Қанийди, ўрнида ўзим бўлсам эди, дейман-да. Биттагина тўп-а. 

Маҳорат кўрсатишди, яхши ўйнашди. Уларнинг кўпи билан гаплашдим, телеграмма юбордим. 

Биз дарров чемпионликни хоҳлаймиз-да. Биринчи марта жамоавий спорт туридан Олимпиадага чиқдик. Аслида бу ҳам катта ютуқ. 

Футбол осон иш эмас. Биласизларми, нимадан ғурурланаман? Ҳозир 5-6 футболчимиз дунёнинг машҳур жамоаларида ўйнамоқда», —дейди Мирзиёев.

Мавзуга оид