Спорт | 01:56 / 23.05.2024
9496
1 дақиқада ўқилади

«Аталанта» Лукманнинг ҳет-триги эвазига «Байер»ни йирик ҳисобда енгиб, Европа Лигаси ғолибига айланди

Фото: Аталанта

Европа Лигаси финалида «Аталанта» 51 ўйиндан бери ютқазмаётган «Байер» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Барча голлар нигериялик ҳужумчи Адемола Лукман ҳисобига ёзилди. 

Шу тариқа Бергамо клуби ўз тарихида илк бор еврокубокларда зафар қучди. Алонсо жамоасининг эса мағлубиятсиз серияси барҳам топди — требл қайд этилмайдиган бўлди. 

Европа Лигаси. Финал

Аталанта — Байер 3:0

22 май, «Авива»

Голлар: Лукман (12, 26, 75).

Аталанта – Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимсити, Колашинац (Скалвини, 46), Ҳин, Ружери (Толой, 90+1), Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Пашалич, 57), Лукман, Скамакка (Туре, 84). 

Байер – Коварж, Станишич (Бонифасе, 46), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Гложек, 69), Фримпонг (Телла, 81), Жака, Паласиос (Андрих, 68), Виртц (Шик, 81), Адли.

Огоҳлантиришлар: Жимсити (22), Виртц (35), Скамакка (35), Заппакоста (60), Тапсоба (67), Копмейнерс (70), Андрих (73).

Мавзуга оид